Оғир атлетика. Бугун Руслан Нурудинов жаҳон чемпионатида супачага чиқади

Оғир атлетика бўйича Колумбиянинг Богота шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учун аталган кунлар етиб келди. Бугун Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан Нурудинов олтин медаллар учун супага чиқади. Ҳамюртимиз Тошкент вақти билан 16 декабр куни соат 05:00 да старт оладиган -109 кг вазн тоифасининг “А” гуруҳи вакиллари орасида иштирок этади. Ушбу гуруҳ аъзоларининг тўлиқ рўйхати:

Руслан Нурудинов (Ўзбекистон)
Аймен Бача (Тунис)
Меҳди Карами (Эрон)
Бин-Чен Дон (Хитой Таипейи)
Заза Ломтадзе (Грузия)
Гиорги Чхеидзе (Грузия)
Рафаел Кастило (Колумбия)
Оскар Франко (Колумбия)
Ярослав Саморай (Полша)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!