Оғир атлетика. Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

13-16 сентябрь кунлари Чирчиқ шаҳри оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу мамлакат биринчилигида Республикамизнинг барча вилоятларидан энг сара полвонлар ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Мусобақада Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев, шунингдек, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Турсуной Жабборова каби жаҳон чемпионати ғолибларининг ҳам ўз қатнашиши кутилмоқда. Турнирдан сўнг терма жамоамиз мураббийлар штаби Осиё чемпионатида иштирок этадиган якуний таркибимизни белгилаб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!