Оғир атлетика. Достон Ёқубов ва Адҳам Эргашев ҳам жаҳон чемпионатида совринли ўринларни эгаллай олмади
Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили Достон Ёқубов ҳамда Адҳам Эргашев -67 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришди. Бироқ ҳамюртларимиз бу гал шоҳсупага кўтарила олмадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Ёқубов даст кўтаришда 135 кг билан ўн иккинчи, силтаб кўтаришда 172 кг билан еттинчи ва умумий ҳисобда 307 кг билан саккизинчи поғонада мусобақани якунлади. Афсуски, Адҳам Эргашев даст ва силтаб кўтариш машқларида ҳеч бир уринишдан унумли фойдалана олмади.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ
Эркаклар, -67 кг:
1-ўрин - Франсиско Москера (Колумбия) – 325 (143+182) кг
2-ўрин - Лижун Чен (Хитой) – 324 (148+176) кг
3-ўрин - Вичума (Таиланд) – 323 (143+180) кг . . .
8-ўрин - Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 307 (135+172) кг
Фикрлар