Оғир атлетика. Доха Гран-Присида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби эълон қилинди
Жорий йилнинг 4-14 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида оғир атлетика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколари ўйналадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Мамлакат оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, ушбу турнирда 6 нафар спортчимиз қатнашади. Дохага йўл оладиган таркиб қуйидагича:
-73 кг: Достон Ёқубов
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарвар Зафаржонов
+109 кг: Рустам Жангабаев
-49 кг: Жамила Панфилова
-81 кг: Регина Адашбаева
Манба: МОҚ
Фикрлар