Оғир атлетика. Медаллар шодаси юртимизга насиб этган жаҳон чемпионатининг 9-кунида нималар содир бўлди? (барча уринишлар)
Ассалому алайкум, мухтарам ўзбек спорти ихлосмандлари! Пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.
Бугун икки нафар ҳамюртимиз -109 кг вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борди. Якунда Акбар Жўраев барча машқлар ва икки кураш якунига кўра олтин медални қўлга киритди. Нуруддинов даст кўтаришда бронза, силтаб кўтаришда кумуш, икки кураш якуни бўйича ҳам кумуш медалга эга чиқди. Қуйида спортчиларнинг 9-кундаги чиқишининг ҳар бир уриниши билан танишиш имкониятига эгасиз.
Бир неча дақиқалардан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бошланади. Бизни кузатиб борганингиз учун раҳмат!
Афсус! Руслан 242 кг ни кўтара олмади. Бироқ у кумуш медали ва халқимиз олқишига сазовор бўлди. Баракалла, йигитлар!
Руслан Нурудинов ўзига тегишли 241 кг вазн рекордини янгиламоқчи. Вакилимиз 242 кг га буюртма берди!
Аренага йиғилган мухлислар қаҳрамонларимизни тинмай олқишлаб турибди!
ДАҲШАТ! Акбар 238 кг вазнли тошни ҳам кўтарди!
Симон ўзининг сўнгги уринишида ҳам тошни кўтара олмади. Медаллар шодаси муборак!
Мартиросян иккинчи уринишида 237 кг тошни кўтара олмади! Бизникиларнинг имконияти кескин ошиб кетмоқда!
ҲАААААААААААААААААААААААААА! Нуруддинов 236 кг тошни ҳам кўтарди!
236 кг тошни кўтариш учун Руслан Нуруддинов супачага чиқди. Арена уни қўллаб-қувватламоқда!
Тактик ўйин силтаб кўтариш баҳсларида ҳам бошланди. Энди мураббийлар ҳам катта роль ўйнайди.
ЯШАВОР! Акбар бу вазнни ҳам ўзига бўйсундирди!
232 кг вазнни кўтариш учун Акбар Жўраев супачага чиқиб келди!
Арманистонлик спортчи тошни кўтарди.
Симон Мартиросян ҳам ўз юришини бошлади. Унинг биринчи уриниши 228 кг.
МУВАФФАҚИЯТЛИ! Руслан тошни кўтарди!
Яна бир вакилимиз Руслан Нуруддинов ўзи учун қулай бўлган силтаб кўтаришнинг илк уринишида 227 кг вазнли тошга буюртма берди.
Ҳамюртимиз илк уринишда 226 кг тошни кўтарди! Баракалла!
Хал қилувчи баҳслар бошланди! Супачада Акбар Жўраев!
Амир Азизи сўнгги уринишда 218 кг вазнга эга тошни кўтара олмади.
Рафа Кастильо ҳам ўз уринишларини муваффақиятсиз якунлади. Сўнгги буюртма 216 кг га бўлди.
Худди шу спортчининг учинчи уриниши ҳам муваффақиятсиз якунланди. Забт этилмаган тош - 215 кг.
"Кун чиқар юрт"дан ташриф буюрган Мочида иккинчи уринишда 215 кг тошни бўйсундира олмади.
Уилсон сўнгги уринишида 214 кг ни кўтара олмади.
Учинчи уриниш учун 210 кг тошга буюртма берди ва машқни муваффақиятли якунлади.
Иан Уилсон иккинчи уринишда 210 кг тошни кўтарди.
Колумбиялик Кастильо иккинчи уринишда 210 кг вазнга эга тошни бўйсундирди.
Амир Азизи иккинчи уриниш учун 208 кгга буюрта берди ва уни кўтарди.
Япониялик Рюсуке Мочида илк уринишида 208 кг тошни кўтарди.
Ҳакамлар эронлик спортчининг уринишини қайта кўриб чиқди ва ўз фикрида қолди.
Сулаймони сўнгги уринишида 206 кг вазнга эга тош олдида ожиз қолди.
Христов иккинчи уринишда 206 кг тошни кўтарди.
Алиризо Сулаймони иккинчи уринишда 206 кг вазнни бўйсундира олмади.
АҚШ вакили Иан Уилсон биринчи уринишда 205 кг тошни кўтарди.
Агрен учинчи уринишида ҳам 202 кг тошни кўтара олмади. Аммо "сальто"ни муваффақиятли амалга оширди.
Даст кўтариш баҳсларини бутунлай муваффақиятсиз ўтказган колумбиялик Рафаэль Кастильо силтаб кўтаришдаги илк уринишида 202 кг тошни кўтарди.
Иккинчи уриниши учун 200 кг тошга буюртма берган Штефан Агрен уни кўтарди. Бироқ реферилар машқни муваффақиятсиз, деб топди.
Саргис Мартиросян силтаб кўтариш баҳсларидаги учинчи уринишидан воз кечди.
Болгариялик Христо Христов биринчи уринишда 200 кг тошни кўтарди.
Амир Азизи иккинчи илк уринишда 198 кг тошни ўзига бўйсундирди.
Саргис иккинчи уринишда 195 кг вазнни кўтарди.
195 кг вазнни кўтириш учун эронлик Алиризо Сулаймони супачага чиқди. Муваффақиятли.
Австриялик Саргис Мартиросян 195 кг тошни кўтара олмади.
Илк уриниш швециялик Штефан Агрен томонидан амалга оширилди ва у 190 кг тошни ўзига бўйсундирди.
Силтаб кўтариш баҳсларига старт берилди.
Даст кўтаришдаги якуний жадвал:
Даст кўтариш баҳслари қизғин руҳда якунига етди. Энди силтаб кўтариш машқлари бошланади!
Сўнгги уринишда Мартиросян 196 кгни кўтара олмади. Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди!
АКБАР ЖЎРАЕВ учинчи уринишда 195 кгни кўтарди! Яшавор, Акбар!
Тактик ўйин бошланиб кетди. Спортчилар вазнни бир-бирига қараб оширмоқда.
Арманистонлик мураббийлар вазиятни қайта кўриб чиқиш учун ҳакамларга мурожаат қилди. Аммо реферилар ўз фикрида қолди!
Супачага 195 кг тошни кўтариш учун Мартиросян чиқиб келди ва машқни муваффақиятсиз якунлади! У тошни кўтарган бўлса-да, ҳакамлар уринишни ҳисобга олмади.
Акбар Жўраев иккинчи уринишида 192 кг вазнли тошни кўтарди! Ажойиб!
Реферилар вазиятни қайта кўриб чиқди. Якунда Руслан тошни кўтармаганлиги маълум бўлди. Аренада ҳуштакбозлик.
Руслан учинчи уринишда 189 кг тошни кўтарди! Баракалла! Аммо ҳакамлар уринишни муваффақиятсиз, деб топди. Афсус...
Спортчиларимизнинг асосий рақиби арманистонлик Симон Мартиросян илк уриниш учун 188 кг тошга буюртма берди ва уни кўтарди.
АКБАР ЖЎРАЕВ 185 кг тошни кўтариш учун супачага чиқди. Яшавор! Акбар ҳам тошни кўтарди!
Нуруддинов иккинчи уринишида ҳам худди шу вазнга буюртма берди. АЖОЙИБ! Вазн кўтарилди!
РУСЛАН НУРУДДИНОВ супачага чиқиб келди. Афсус, ҳамюртимиз тошни кўтара олмади.
Алиризо Сулаймони ҳам сўнгги уринишини муваффақиятли амалга оширди. Фарқи, унда тош 179 кг.
Энг ёш спортчи Христов сўнгги уринишда 178 кгни бўйсундирди.
Иан Уилсон сўнгги уринишда 178 кг тошни кўтара олмади. У ҳам силтаб кўтариш машқларига қадар дам олади.
Амир Азизи учинчи уринишда 176 кг вазнни кўтара олмади ва даст кўтариш машқларини муваффақиятсиз якунлади.
176 кг тошни кўтариш учун супачага чиққан Христо Христов машқни муваффақиятли амалга оширди.
Океанорти вакили Уилсон иккинчи уринишда 175 кг вазнни бўйсундирди.
Саргис Мартиросян учинчи уринишда 173 кгни кўтарди ва силтаб кўтариш баҳсларига қадар дам олади.
Рюносуке сўнгги уринишда ҳам 172 кгни кўтара олмади. Япониялик спортчи учун ҳам даст кўтариш машқлари якунига етди.
Алиризо Сулаймони иккинчи уринишда 172 кгни кўтарди.
Австриялик Мартиросян иккинчи уринишида ҳам 172 кгни ўзига бўйсундира олмади.
172 кг вазн учун япониялик Мочида Рюносуке супачага чиқди ва машқни муваффақиятсиз амалга оширди.
Яна бир эронлик спортчи Алиризо Сулаймони биринчи уринишда 172 кг вазнни кўтара олмади.
Австриялик Саргис Мартиросян 172 кг тошни кўтара олмади. У бизнинг спортчилар билан олтин медаль учун курашаётган Мартиросян эмас!
Азизи иккинчи уринишда 171 кгни кўтарди.
170 кг вазнли тошни кўтариш учун супачага Христо Христов чиқиб келди. Болгариялик спортчи буни ортиқча қийинчиликсиз амалга оширди.
АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Иан Уилсон биринчи уринишда 170 кг вазнга эга тошни кўтарди.
166 кг тошга буюртма берган эронлик Амир Азизи машқни муваффақиятли бажарди.
Рафаэль сўнгги уринишда ҳам тошни кўтара олмади. Унинг учун ҳам даст кўтариш якунига етди.
Кастильо 165 кгни иккинчи уринишда ҳам кўтара олмади.
Колумбиялик Рафаэль Кастильо илк уринишда 165 кгни ўзига бўйсундира олмади.
Япониялик Мочида Рюносуке биринчи уринишда 165 кг тошни кўтарди.
Штефан ўзининг сўнгги уринишида тошни бўйсундира олмади. Унинг учун даст кўтариш баҳслари якунига етди.
Агрен иккинчи уринишда тошни кўтарди ва энди 160 кгга буюртма берди.
155 кг тошга буюртма берган швециялик Штефан Агрен уни кўтара олмади.
16:10. Атлетлар ўз чиқишини бошламоқда! Биринчи бўлиб даст кўтариш машқлари ўтказилади.
16:03. Эътибор марказида мусобақа ҳакамлари. Улар ҳам бирма-бир таништирилмоқда.
16:02. Спортчиларга тайёргарлик учун 10 дақиқа тақдим этилди.
16:00. Барча спортчилар шоҳсупага кўтарилди. Анонсерлар уларни бирма-бир таништирмоқда.
15:55. Аренага йиғилган мухлислар спортчиларни қўллаб-қувватлаб турибди. Старт 16:00га белгиланган!
Фикрлар