Оғир атлетика. “Президент Олимпиадаси”да янги рекорд ўрнатилди!

CHERY AUTO

–76 кг вазн тоифасидаги ўсмир қизлар баҳси юқори даражадаги рақобат ва муросасиз курашлар билан якунланди. Унда Сурхондарё вилояти вакиласи Шаҳноза Ҳайдарова Ўзбекистон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Tecno

Шаҳноза силтаб кўтариш машқида 123 кг тошни муваффақиятли кўтариб, амалдаги Ўзбекистон рекордини янгилади. Даст кўтариш босқичида эса у 97 кг натижани қайд этди. Натижада икки кураш бўйича жами 220 кг кўрсаткич билан мутлақ устунликка эришди ва ўз вазн тоифасида олтин медал соҳибасига айланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!