Оғир атлетика. Терма жамоамизда дастлабки олтин медаль!

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Эркаклар ўртасида -89 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Сарварбек Зафаржонов олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Атлетимиз даст кўтаришда 167 кг билан энг яхши натижани қайд этди. Шунингдек, унинг икки кураш бўйича кўрсатган 362 кг натижаси яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!