Оғир атлетика. U15 Ўзбекистон чемпионатида кучлилар аниқланмоқда
Хабар берганимиздек, Чирчиқ шаҳрида кичик ўсмирлар ўртасида (U15) Ўзбекистон чемпионати старт олди. Қайд этиш лозимки, бу галги мамлакат биринчилигида 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Бугун мусобақа дастурида қизлар ўртасида -49 кг вазн тоифасида, ўғил болалар ўртасида эса -49 ҳамда -55 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилди.
Қуйида иккикураш натижасига кўра ғолиб ва совриндорлар рўйхати билан таништириб ўтамиз:
-49 кг (ўғил болалар)
Олтин - Нурислом Ғуфуржанов - 175 кг (Наманган в.)
Кумуш - Алишер Муинов - 173 кг (Бухоро в.)
Бронза - Абдулло Абдураҳимов - 167 кг (Наманган ОПСТТМ)
-55 кг (ўғил болалар)
Олтин - Тохир Туропов - 191 кг (Термиз ОПСТТМ)
Кумуш - Оғабек Исмоилов - 182 кг (Самарқанд в.)
Бронза - Рамазан Базарбаев - 182 кг (Нукус ОПСТТМ)
-49 кг (қиз болалар)
Олтин - Сарвара Тилавова - 136 кг (Навоий ОПСТТМ)
Кумуш - Муштарий Уралова - 132 кг (Тошкент в.)
Бронза - Муниса Болтаева - 125 кг (Хоразм в.)
Фикрлар