Оғир вазн тоифасидаги энг кучли ММА жангчиси ким? Фабрисио Вердум жавоб берди
Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Фабрисио Вердум реванш жангида ҳам Фёдор Емельяненкони мағлуб эта олишига ишонмоқда.
“Мен Фёдорга доимо ҳурмат билан қараганман, ҳаётимда ҳеч қачон у ҳақида ёмон гаплар айтган эмасман. Уни жуда ҳурмат қиламан. Фёдор билан реванш жанги спортимиз тарихига киради. 2010 йилда мен Емельяненкони мағлуб этиб, дунёни ларзага келтирган эдим. Эҳтимол, реваншда ҳам барчани ҳайратга солиб, жангни биринчи раундда якунларман. Мен буни амалга ошира оламан. Чунки, ўзимга жуда ишонаман.
Жанг қилишга тайёрман. Биласизми, нега у билан яна жанг қиламан. Чунки у реванш истагини билдирган. Менга бу фикр ёқди. Чунки жангчилар ўртасидаги ҳурмат жуда муҳимдир.
Фёдор ҳеч қачон мен ҳақимда ёмон гапларни айтмаган. У шунчаки октагонга чиқади ва жанг қилади. Ҳозир Стипе Миочич оғир вазн тоифасининг энг кучлиси, аммо Емельяненко тарихдаги энг буюк жангчи”,- деди Вердум.
Емельяненко ва Вердум ўртасидаги жанг 2010 йил июнь ойида бўлиб ўтган ва биринчи раундда Фабрисионинг ғалабаси билан якунланганди.
Фикрлар