Ads

  Кеча пойтахтимизнинг "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар залида 8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

  Тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакатимиз хотин-қизларини табриклади.

"Азиз опа-сингиллар!

... Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Менинг тилагим, менинг мақсадим битта – оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар!

Нега деганда, аёлларимизнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.

Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!

Катта раҳмат сизларга".

Манба: uza.uz

P.S. Sports.uz ижодий жамоаси ҳам ушбу тилакларга қўшилган ҳолда, мамлакатимиз хотин-қизларини қутлуғ айём билан муборакбод этади!