ОКМК - "Андижон" жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида нималарни биласиз?
“Андижон” клуби тақвимга асосан янги чемпионатнинг 1-турини 3 март куни ўтказишидан хабардорсиз. Олмалиқда ОКМКга қарши кечадиган беллашув билан жамоа “Суперлига-2024”даги иштирокини расман бошлайди.
ОКМК – “Андижон”. Жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар тарихи 2008 йилдан бошланган. У пайтда ОКМКнинг номи ОТМК деб номланган. 2008 йилнинг 12 апрель куни ушбу клубларнинг ўйинлар тарихи ёзилиши бошланган. Ўшанда олмалиқликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша йили иккинчи даврада Андижондаги беллашувда "Бургутлар" ҳам шу кичик ҳисобда ғолиб чиққан.
Бир сўз билан айтганда, шу пайтгача клублар 24 бор учрашишган ва навбатдагиси 25-ўйин ҳисобланади. ОКМКда 16, “Андижон”да эса 4 та ғалаба бор. Қолаверса, дуранглар сони ҳам 4 та. Тўплар нисбати эса 48-28 ОКМК фойдасига. Охирги бор “Андижон” бу рақибини 2011 йили ўз уйида 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар