ОКМК "Ғазалкент" дарвозасига 8 та гол урди

ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган ОКМК ва "Ғазалкент" жамоалари ўзаро назорат учрашувини ўтказди.

Голларга бой кечган учрашув ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига биноан, 35 дақиқадан 4 та тайм давом этди. "Кончилар" ушбу баҳсда тўлиқ устунлик қилиб, 8:1 ҳисобида рақибни мағлуб қилди.

 

Голлар Фариджон Абдуллаев, Нодирбек Абдураззоқов, Али Абдураҳмонов, Азиз Холмуродов (дубл), Сиаваш Ҳақназари, Ҳазратжон Турсунқулов, Ариҳиро Сентокулар томонидан киритилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!