ОКМК Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги ОКМК клуби навбатдаги трансферини эълон қилди.

Яйпаннинг "Турон" жамоасига тегишли бўлган, Тошкентнинг "Олимпик" жамоасида тўп тепган Асадбек Раҳимжоновнинг трансфер ҳуқуқини ОКМК футбол клуби тўлиқ сотиб олди. ОКМК ва футболчи ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

Таъкидлаш лозимки, Асадбек Раҳимжонов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод. Шунингдек, футболчи Хитойда 19-бор ўтказилган Осиё ўйинлари мусобақасининг бронза медали совриндори ҳисобланади.

асадбек

20 ёшли ўйинчи ўтган йили “Олимпик” таркибида жами 24 та учрашувда майдонга тушди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш учун Осиё чемпионатида қатнашади. Айнан мана шу мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш учун Асадбек Раҳимжонов бўлажак мавсумни ҳам «Олимпик» жамоасида ижара асосида бошлайди. Кейинчалик эса футболчи ОКМК футбол клубига қайтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!