ОКМК стадиони прожекторлари 1400 люкс ёруғлик беришни бошлади

Сўнгги икки кун давомида Лига мутахассислари ОКМК стадионида бўлиб, ёруғлик люксларини ўрганди. 8 августга ўтар кечаси ёруғлик даражаси 1400 люксга етказилди.

ОКМК бу билан Чемпионлар лигасининг саралаш учрашувини ўтказишга ҳақли. Бироқ Суперлига ва Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи учун 1400 кўрсаткичи камлик қилади. Шундан келиб чиқиб, стадионда созлаш ва қўшимча техника ўрнатиш ишлари фаол давом этмоқда.

Режага кўра, 11-август куни ОКМК Олмалиқда Суперлиганинг 16-тури доирасида “Олимпик”ни қабул қилади. Мазкур беллашувга қадар Лига мутахассислари ўзгаришлар асосида прожекторни қайта ўрганади. Келишувга кўра, талаб этилган кўрсаткич 1-августга қадар шай бўлиши керак эди. Бироқ баъзи омиллар бунга ҳалал берди. Эндиликда август ойи давомида барча масала ҳал этилиши юзасидан кафолат берилган.

Майдон майсаси эса расмий учрашувларни қабул қилишга аллақачон тайёр. Ўтган вақт давомида ОКМК мазкур майдонда икки ўртоқлик учрашуви ўтказиб ҳам улгурди. Шундан келиб чиқиб, Лига истисно тариқасида “Олимпик” билан беллашувни Олмалиқда ўтказади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!