ОКМК ва "Навбаҳор" чемпионат дориасида 30 марта тўқнашган (превью)
Суперлига 5-тури доирасида "Навбаҳор" сафарда Олмалиқнинг ОКМК жамоасига қарши майдонга тушади.
Мазкур жамоалар шу кунга қадар миллий чемпионатда 30 маротаба куч синашган. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 12 марта, наманганликлар эса 9 марта зафар қучган. Тўққизта учрашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич - 39:39 бўлиб, бу борада тенглик.
Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, иккала жамоа Ўбекистон чемпионатида илк бора 2008 йилда тўқнаш келган. Ўша йили Наманганда ўтказилган дастлабки учрашувда наманганликлар 2:0 ҳисобида зафар қучган. Олмалиқдаги жавоб ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чеккан эди – 1:1.
Мазкур клубларнинг Олмалиқда ўтказилган баҳсларига назар ташлайдиган бўлсак, 15 та баҳснинг 8 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, "лочинлар" 4 марта зафар қучган. Учта учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлаган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 24:20, ОКМК фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, ОКМК – "Навбаҳор" учрашуви 9 апрель куни Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 18:05 да старт олади.
Фикрлар