ОКМКнинг Чемпионлар лигасидаги "Ал Сиб"га қарши баҳсига ҳакам тайинланди

Жорий мавсум Ўзбекистоннинг 4 та клуби ОФК Чемпионлар лигасида иштирок этади.

15-август куни ОКМК Чемпионлар лигасининг саралашида Ўмоннинг “Ал Сиб” клубини қабул қилади. Беллашувда суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.
Ҳанна Ҳаттаб иштирокидаги халқаро ўйинларда клубларимиз ҳозиргача мағлуб бўлмаган. Ўтган мавсум унинг бошқарувида “Насаф” Қатарнинг “Ал Садд” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 2021-йилда эса қаршиликлар Ҳаттаб ишлаган беллашувда Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” клуби дарвозасига жавобсиз 6 та гол уришнинг уддасидан чиққан. Шунингдек, 2020-йил “Пахтакор” мазкур ҳакам ишлаган беллашувда Эроннинг “Шаҳр Ходро” клубини таслим қилган — 1:0.

ОФК Чемпионлар лигаси 2023/24
15-август 20:00
ОКМК (Ўзбекистон) – “Ал Сиб” (Ўмон)
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Али Аҳмад, Муҳаммад Каззаз (иккаласи Сурия)
Захира ҳаками: Ферас Тавил (Сурия)
Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Сафири (Эрон)
Комиссар: Айман Моҳаммад Сауд Ҳарун (Иордания)
Маҳаллий медиа офицер: Акмал Раҳматов
Маҳаллий бош координатор: Зохиржон Акрамхонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!