Оксана Чусовитина таваллуд айёмини мусобақада қарши олмоқда
Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида бадиий ва спорт гимнастикаси бўйича Korea Cup мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ўз иштирокини бошлайди. Спортчимиз мусобақада ўзининг севимли таяниб сакраш машқи бўйича ғолиблик учун кураш олиб боради.
Эътиборлиси, бугун Оксана Чусовитина ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Унинг мусобақадаги ғолиблиги эса Оксана учун унутилмас кунлардан бири бўлиб қолади. Спортчимиз бугун 44 ёшни қарши олмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Оксана Чусовитинанинг бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этади ва бўлажак мусобақада омад тилаб қолади.
Манба: МОҚ
Фикрлар