"Октагон 46" турнирида 2 нафар Ўзбекистон вакили жанг қилади
24 июнь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Октагон 46” турнири ташкил этилади. Марказий жанг аёллар ўртасида бўлиб, унда Туркия вакиласи Татьяна Фирсава ва қозоғистонлик Анастасия Дюжикова тўқнаш келади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, иккинчи марказий жангда юртдошимиз Шаҳзод Жўрақулов (6-6) қозоғистонлик Акторе Батырбек (5-2)билан куч синашади.
Шунингдек яна бир ҳамюртимиз Сухроббек Атажанов (4-1) мағлубиятсиз одимлаётган Қозоғистон вакили Алишер Газиз (3-0) билан жанг қилади.
Албатта, ушбу муҳим жангларда юртдошларимизга омад тилаймиз!
Фикрлар