Олег Тюлькин: Футболда хатолар бўлиб туради
“Қўқон-1912”-“Динамо” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Олег Тюлькин иштирок этди. Бу ҳақда “Қўқон-1912” расмий сайти хабар бермоқда.
– Авваламбор “Қўқон-1912” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги баҳс жанговор руҳда ўтганини таъкидлашни истардим.
Шогирдларимни руҳлантириш йўли битта. У ҳам бўлса, ёшлардаги футбол ўйнашга бўлган иштиёқи. Ҳар доим ҳам футболда пул муҳим роль ўйнамайди. Буни жамоам мисолида кўришимиз мумкин. Шогирдларим ёш бўлишларига қарамай, иштиёқ эвазига яхши натижаларни қўлга киритяпмиз. Футболда хатолар бўлиб туради. Бусиз “миллионлар ўйини”нинг қизиғи йўқ, - дейди меҳмонлар устози.
Фикрлар