Ольга Забелинская Италияда тенгсиз!
Велошоссенинг гуруҳ пойгаси бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган ҳамюртимиз Ольга Забелинская бошқа йўналишлардаги лицензион мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Италияда ўтказилган велотрек бўйича халқаро мусобақанинг 50 айланадан иборат гуруҳ пойгасида О.Забелинская барча рақибаларини ортда қолдирди ва маррани биринчи бўлиб босиб ўтди. Унинг ортидан кириб келган украиналик Юлия Берюкова пойгани иккинчи бўлиб якунлаган бўлса, 4 карра Олимпиада чемпиони британиялик Лаура Кенни кучли учликни якнулаб берди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа келаси йили Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим этди. Шу тариқа, ҳамюртимиз Токио Олимпиадаси рейтинги учун ўз ҳисобига 200 очкони қўшиб қўйди.
Фикрлар