Ольга Забелинская ўзбек велоспорти тарихида илк бор "Jiro d'Italia Donne" мусобақасида иштирок этмоқда

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская машҳур "UCI" профессионал пойгаси – "Jiro d'Italia Donne" босқичида иштирок этмоқда. Бу Ўзбекистон велоспортчиларининг бу каби нуфузли пойгада биринчи иштироки ҳисобланади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, 30 июндан 10 июлга қадар 10 босқичда ўтказиладиган велопойгада жами 24 та профессионал жамоа вакилларидан иборат 144 нафар велопойгачи қатнашмоқда. Мусобқа соврин жамғармаси 250 000 евро.

Таъкидлаш лозим, жорий йилнинг 18-21-июн кунлари Шветсарияда бўлиб ўтган мусобақада ҳам Олга Забелинская муваффақиятли иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!