Олимпиада якунланди, энди навбат Паралимпия ўйинларига!

Бугун "Токио-2020" ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. Сайёрамизнинг 206 та мамлакатидан 12 500 нафарга яқин атлет ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин ва 2 та бронза медали билан якунда умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллади.

Энди орадан саноқли кунлар ўтгач, аниқроғи 24 август куни Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари старт олади. Унда сайёрамизнинг турли ҳудудларидан келган 5 мингга яқин пара атлет 540 та медаллар тўплами учун кураш олиб боради.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, ўзбекистонлик паралимпиячилар Паралимпия ўйинларида илк бор 8 та спорт туридан мусобақаларда иштирок этади.

Бундан аввал, "Рио-2016" ёзги Паралимпия ўйинларида паралимпиячиларимиз 5 та спорт туридан баҳсларда қатнашган ва 32 та спортчи 31 та медалга сазовор бўлган ҳолда умумжамоа ҳисобида 16-ўринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
cr7 lm10 $$ss
09/08/2021 07:19
Paraolimpiyachilarga omad
Muhriddin Toqliyev
08/08/2021 22:04
Nechta atlet boryapti
&
Турсун Ғани
08/08/2021 22:22
Шуни билишмайди шекилли ёзишмабди. 8Та спорт.турида нечта атлет борар экан рости қизиқ.
&
Турсун Ғани
08/08/2021 21:51
Риода 32та спортчи 31та медал олиб катта жасорат кўрсатиб, умумжамоа ҳисобида 16-ўринни олишган эди. Шунчаки офарин диемиз уларга. Кўрамиз энди орадан 5 йил ўтиб қандай натижаларни бизга тақдим этишар экан. Ўсишга эришамиз иншо оллоҳ деган умиддамиз.
&
Турсун Ғани
08/08/2021 21:46
Бу сафар ҳам катта ғалабаларни кутиб қоламиз. Сабаби аниқ Риода бизни улкан ғалаба ва натижалари билан ҳурсанд қилишган эди. Демакки ортга чекиниш йўқ фақат олға босишади деган умиддамиз. Омадларини берсин яратган эгам. Ватанимиз шанини муносиб ҳимоя қилишсин.
&
Ашуров Бахтийор
09/08/2021 10:00
Бу сафар олипидачиларимиз унчалик ўзларига ўҳшамади.Энди паролимпиядачиларимиз;биз аслида ким эканлигимизни эслатиб қўясизлар-деган умиддаман.Омад сизларга!