Олимпиадада ўйнаган легионеримиз ортга қайтди

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларида иштирок этган Иброҳимхалил Йўлдошев Қозоғистонга қайтиб, “Қайрат” жамоаси ихтиёрига етиб борди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

23 ёшли футболчимиз Олимпия ўйинлари футбол мусобақасининг гуруҳ босқичи биринчи турида Испания терма жамоасига қарши жуда фаол ўйнади.

Бироқ бу учрашувдан кейин Иброҳимхалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра, Парижни тарк этиб, Ўзбекистонга қайтишига тўғри келди.

Энди чап қанот ҳимоячиси клуб миқёсидаги фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Иброҳимхалил аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистон Суперлигасида “Бунёдкор”да ҳам тўп тепган.

Йўлдошев 2021 йили Россия Премьер-лигасининг “Нижний Новгород” жамоаси билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Икки мавсум Россия чемпионатида ўйнаган ҳамюртимиз 2024 йил бошида ижара асосида “Қайрат”га ўтди.

Айни пайтда Иброҳимхалил Йўлдошев қозоқ клубининг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади. У “Қайрат” сафида барча турнирларда 13 маротаба майдонга тушиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
07/08/2024 13:11
олимпиада жуда мухим! шундай мухим уйинларда уз шахсий иши ва хохишини устун куйган уйинчи термадаги уз масулиятини хис килмаса, бундай уйинчини нима кераги бор?