"Олимпиакос" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
УЕФА Чемпионлар лигаси 4-тур баҳслари давом эттирилмоқда. Сизларнинг эътиборингизга соат 22:55 дан бошлаб "Олимпиакос" - "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашувни матнли трансляция кўринишида ҳавола этамиз.
- 90'

Ўйин якунланди.
- 90'

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'

Илкай Гюндоган қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантириди.
- 80'

Эль-Арби Судани ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 78'

Гиоргос Масурас захирага олинди, Эль-Арби Судани ўйинни давом эттиради.
- 78'

Габриэл Жезус ўрнига Серхио Агуэро майдонга тушди.
- 76'

Родри ўрнини Фернандиньога бўшатиб берди.
- 75'

Рахим Стерлинг майдонни тарк этди, Рияд Марез ўйинга қўшилди.
- 75'
Бернарду Силва жарима майдони ичига кириб бориб, зарба йўллади, бироқ ноаниқ.
- 71'

Родригеш Пепе ўрнига Андреас Бухалакис майдонга тушди
- 66'

Мохамед Дрэгер майдонни тарк этмоқда, Мариус Врусай ўйинга қўшилди.
- 66'
Бернарду Силва дарвоза чизиғидан бир неча қадам узоқликдан гол ура олмади, Жозе Са кучсиз зарбани ушлаб олди.
- 64'

Жоау Канселунинг кучли ва аниқ зарбасини Жозе Са чиройли сейв билан қайтармоқда.
- 63'
Габриэл Жезус тўп учун курашда рақиби қўполлик ишлатганига ҳакамни кўнидрмоқчи бўлди, бироқ ҳакам қўполлик йўқ дея қайд этди.
- 58'
Бенджамин Мендининг узатмасини Жозе Са эгаллаб олди.
- 55'

Габриэл Жезус офсайдда дея қайд этди қанот ҳаками.
- 54'

Рубен Диаш спортга зид ҳаракатлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 49'
Бернарду Силванинг зарбаси кучсиз чиқди, Жозе Са тўпни эгаллаб олди.
- 47'
Рафиньянинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 46'
Илкай Гюндоган рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'
Рахим Стерлинг жарима тўпидан дарвоза томон кучли ва ноқулай зарба йўллади, бироқ Жозе Са сейв намойиш қилиб, зарбани қайтарди.
- 45'

Тўхталишлар учун ҳакам биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди.
- 44'

Рахим Стерлингнинг дарвозанинг чап қанотга бурчагига йўллаган зарбасини Жозе Са қайтарди.
- 39'

Рахим Стерлингга ҳакамга этирозларини кўпайтириб юборгани учун сариқ карточка кўрсатилди.
- 39'

Рафинья қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 36'

ГООООООЛ! Фил Фоден Раҳим Стерлингнинг чиройли узатмасини гол билан якунлади.

- 33'
Жоау Канселунинг узатмасини Жозе Са эгаллаб олди.
- 31'

Жозе Садан сейв. Габриэл Жезус ҳимоячилардан қочиб, дарвозага зарба йўллади, бироқ Жозе Са ишончли ўйнади.

- 31'
Жон Стоунзнинг пасини жамоадошлари тушунмади.
- 28'

Родрига шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
- 28'
Мади Камара Родрига нисбатан қўполлик ишлатди.
- 27'
Фил Фоден тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи хавфни баратараф этди.
- 26'
Уссейну Ба қўполлик ишлатди. Манчестер Сити жарима тўпи тепади.
- 24'
Родри узатган пасга жамоадошлари етиб кела олишмади.
- 20'
Илкай Гюндоганниннг жарима майдонги узатган паси аниқ чиқмади.
- 17'

Родригеш Пепенинг юзига тўп тегди. Ўйин тўхтатилди.
- 16'
Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.
- 16'
Илкай Гюндоганнинг узатмаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, Сити бурчак тўпи тепади.
- 15'
Фил Фоденнинг зарбаси дарвозанинг ўнг томонидан ўтиб кетди.
- 14'

Манчестер Сити бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 13'
Бенджамин Мендининг қанотдан узатган пасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 13'
Жоау Канселунинг узатмаси ноаниқ чиқди.
- 12'

Константинос Фортуни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 11'
Габриэл Жезуснинг зарбаси аниқ, бироқ кучсиз чиқди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 9'
Фил Фоден чап қанотдан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ Жозе Са зарбани қайтарди.
- 9'
Рахим Стерлинг рақиб ҳудудида зарба бериш учун қулай вазият қидиришга уринди, ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.
- 8'
Бенджамин Мендининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 5'
Бернарду Силванинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 3'
Родрининг кучли зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.
- 2'
"Манчестер Сити" қисқа паслар билан тўпни бир-бирларига узатишмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди.

Фикрлар