"Олимпик" еттита футболчисини рўйхатдан чиқарди!
"Олимпик" клуби Русланбек Жиянов, Рустам Азимов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Абдураҳим Сайдуллаев, Искандар Бусинов, Сарвар Шарипов ва Азамат Абдурашидовни лигада рўйхатдан чиқарди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Муҳаммадазиз Иброҳимов "Металлург" ва Муҳаммадали Ғиёсов "Қизилқум" жамоасига ижарага берилди. Жиянов эса Россиянинг "Нижний Новгород" клуби таркибига бориб қўшилди. Россияликлар у билан 2026 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, "Олимпик" клуби айни пайтда 16 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар