"Олимпик" "Навбаҳор" футболчиси ва яна бир футболчини рўйхатдан ўтказди (фото)

Бироздан сўнг, аниқроғи 23:59 да Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси ёпилади. "Олимпик" клуби сўнгги соатларда 2 нафар футболчини ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди. 

Жалолиддин Содиқов ва Асадбек Жўрабоев энди фаолиятини "Олимпик"да давом эттиради. Содиқовнинг "Қизилқум"даги ижара муддати якунига етган ва у ортга қайтди. Жўрабоев эса "Навбаҳор"дан мавсум якунига қадар ижарага олинди. 

Маълумот ўрнида, "Олимпик" айни пайт Суперлигада 16 очко билан 10-ўринни банд этиб турибди. 

олим

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!