"Олимпик" Туркияда Молдова чемпиони "Шериф"га ютқазиб қўйди

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган "Олимпик" клуби бугун Анталиядаги “Susesi” стадионида Молдованинг “Шериф” жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда "олимпиячилар" рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ҳамюртларимизнинг ягона голини Азамат Абдурашидов киритди. 

Маълумот ўрнида, "Шериф" клуби Молдованинг амалдаги чемпиони саналади. Шунингдек, бу жамоа сафида Жасур Яхшибоев ҳам тўп тепган.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 44.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасурбек Жалолиддинов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 7.Русланбек Жиянов, 37.Алишер Одилов.

2-бўлимда тушганлар: 1.Шукрон Юлдашев, 18.Сардорбек Маҳмудов, 92.Асадбек Раҳимжонов, 5.Искандар Бўсинов, 28.Аҳмадилло Муқимжонов, 20.Мустафо Абдуманнопов, 10.Фарруҳбек Мухторов, 47.Нодирбек Абдиҳолиқов, 99.Муҳаммадали Ғиёсов, 9.Тимур Мамасиддиқов, 25.Рустам Азимов.

Захирадан тушганлар: 17.Азамат Абдурашидов, 8.Абдуллоҳ Миркомилов, 19.Шоҳжаҳон Умаров, 22.Лазиз Ашуров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!