Олимпия терма жамоамизнинг Франциядаги ўйини бекор қилинди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Гвинея олимпиячиларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди.

"Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, Гвинея жамоаси мазкур ўйинда иштирок эта олмаслигини билдирган. ЎФА қисқа фурсат ичида мазкур ўртоқлик ўйини учун бошқа рақиб топиш устида иш олиб борди. Унга кўра, Тимур Кападзе қўл остидаги жамоа бугун Франсиянинг "Reysing Grass" клубига қарши майдонга тушадиган бўлди", - дейилади Миллий Олимпия қўмитаси берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз Париж Олимпиадаси гуруҳ босқич дастлабки учрашувини 24 июль куни Испания терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!