Олимпиячиларимиз рақиб дарвозасига 10та гол урган ўйиндан фотогалерея

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичи 2-тури доирасида Ҳонг Конг - Ўзбекистон ўйини якунланди. Унда вакилларимиз 10:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. 

Голларимизга Норчаев (ҳет-трик), Файзуллаев, Одилов (пенальти), Раҳмоналиев (пенальти), Ман Йип Чеук (автогол) ва Ҳошимов (ҳет-трик) муаллифлик қилди.

Шу тариқа, олимпиячиларимиз бу турдаги ажойиб ғалаба эвазига турнир жадвалида яна 1-ўринга чиқиб олди. Навбатдаги 3-тур ўйини 12 сентябрь куни 19:00 да Эрон термасига қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!