Оливье Жиру "Челси" билан шартномасини узайтирди (Фото)

Англиянинг "Челси" клуби ҳужумчиси Оливье Жиру жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, франциялик форвард лондонликлар билан яна бир йиллик шартнома имзолади. Энди Жиру кейинги мавсум ҳам "Челси" шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Жиру бу мавсум "Челси" сафида барча турнирларда 44 ўйинда майдонга тушиб, 12 марта гол урди ва 8 бор шерикларига голлик пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!