Оливер Кан : "У ёзда "Бавария"ни тарк этади".

"Бавария" марказий ҳимоячиси Никлас Зюле мавсум якунига етгач, жамоани тарк этади. Бу ҳақда клуб бошқарув раиси Оливер Кан хабар берди.

"Музокаралар узоқ давом этди. Биз унга етарлича таклифлар бердик. Бироқ Никлас уларни қабул қилмади.

У жамоани тарк этишни истаётганини билиб турибмиз ва биз унинг қарорини ҳурмат қиламиз. Келгуси фаолиятингга омад тилайман, Ник", - дейди афсонавий дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, немис футболчисига айни пайтда "Барселона", "Челси" ва "Тоттенхэм" каби топ клублар қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, "Transfermarkt" порталида Никлас Зюле 35 миллион еврога баҳоланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!