Оливер Кан ЧЛ ярим финалидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди

"Бавария" клуби афсонаси, ҳозирда бошқарув раиси ёрдамчиси сифатида ишлаётган Оливер Кан УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Жамоа атрофида қандай ажойиб муҳит борлиги ва бу қай даражада муҳимлигини бир неча ўйинларда кўрдик. Мен таркибимиз даражасини ҳис қилганимда доимо хурсанд бўламан. Уларнинг жамоа ғалабасини таъминлаш йўлида борини бераётганликлари таҳсинга сазовор.

Футболчиларимизнинг доимий фаол ва гол уриш учун тинмай қиладиган ҳаракатлари мени таъсирлантиради. Улар Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонмоқчи. Ва бунинг учун керак бўлган барчасини мукаммал бажаришяпти".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!