Оливер Кан Левандовскининг яна Мюнхенга қайтишидан ҳайратда
"Бавария" бош директори Оливер Кан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи қуръа ташлаш маросимида нима сабабдан кулгани ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона", "Интер" ва "Виктория" Мюнхен билан бир гуруҳдан жой олди.
“Роберт Левандовски бир неча ҳафта олдин “Бавария”ни тарк этиб, “Барселона” сафига ўтган эди. Кеча эса қуръа бизни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида яна бирлаштирди. Бу мени ҳайратда қолдирди”, - дейди Кан “Bild” нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек, у "Барселона"ни ҳам, Левандовскини ҳам ҳурмат қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ҳам "Бавария" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида каталонияликлар билан ҳам тўқнаш келганди. Ҳар икки учрашувда ҳам мюнхенликлар рақибини бир хил 3:0 ҳисобида мағлуб этишган эди.
Фикрлар