Оливер Кан Саненинг "Бавария"га ўтганини изоҳлади

“Бавария” клуби ва Германия футболининг афсонавий дарвозабони Оливер Кан “Манчестер Сити” вингери Лерой Саненинг мюнхенликлар сафига кўчиб ўтгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз Санени қўлга киритганимиздан жудаям хурсандмиз. Унинг футболчилик қобилиятига ҳеч қандай шубҳа йўқ. У тезлик, техника, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратиш бўйича топ даражадаги футболчи ҳисобланади. Мақсадимиз – ҳимоядан ҳужумгача бўлган ҳудудда етакчилик ўрнатиш, Лерой бу борада муҳим аҳамият касб этади”, - дейди Кан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!