Олий лига-2017. Пенальтидан энг кўп гол урган 6 футболчи
Ads

Олий лига якунларига аталган мақолалар туркумини давом эттирамиз. Бу сафар мавсум давомида энг кўп пенальтидан гол урган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

5-6. Игор Сергеев - 11 гол (3 пенальти)
Сергеев "Пахтакор" таркибида биринчи даврада ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйди. Игор "Олмалиқ", "Машъал" ва "Навбаҳор" жамоаларига қарши ўйинларда 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирган. Энг қизиғи Сергеев барча пенальтиларини Тошкентдаги ўйинларда амалга оширган.

5-6. Неманя Йованович - 13 гол (3 пенальти)
Сербиялик ҳужумчи биринчи давраада "Андижон" таркибида "Шўртан" ва "Сўғдиёна" билан ўйинларда пеналтидан гол киритган бўлса, иккинчи даврада "Қизилқум" либосида "Олмалиқ" дарвозасига 11 метрлик "нуқта"дан гол урди.

2-4. Баходир Пардаев - 7 гол (4 пенальти)
Пардаев Бухорода "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912" жамоаларига қарши учрашувларда пенальтидан унумли фойдаланиб жамоаси ғалабасига муносиб улуш қўшди. Баходир "Нефтчи" ва "Олмалиқ" билан меҳмондаги беллашувларда 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, учрашувлардаги ягона голни урган ҳолда "Бухоро"га 3 очко келтирган.

2-4. Игор Таран - 9 гол (4 пенальти)
"Шўртан" ҳужумчиси Таран пенальти тепган ўйинларда камида 4 та гол киритилган. Ҳужумчи "Андижон", "Нефтчи" ва "Металлург" майдонларида пенальтидан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган. Ғузорда эса Игор фақат "Сўғдиёна" дарвозасини пенальтидан ишғол қилган.

2-4. Достонбек Ҳамдамов - 9 гол (4 пенальти)
Ўтган йили Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлган Ҳамдамов ушбу мавсумда 9 та гол урди. "Бунёдкор" футболчиси "Обод" билан иккита ўйинда ва "Пахтакор"га қарши беллашувда пенальтидан гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшган бўлса, Тошкентда “Навбаҳор" билан бўлган баҳсда 11 метрлик жарима тўпидан унумли фойдаланиб, "қалдирғочлар"нинг 1 очко олишини таъминлаб берган.

1. Илҳом Юнусов - 10 гол (8 пенальти)
Олий лигадада энг кўп пенальтини амалга ошириб голга айлантирган футболчи Юнусовдир. Илҳом "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Шўртан"га қарши ўйинларда ягона голни пенальтидан киритиб, "Қизилқум"га ғалаба келтирган. Шунингдек у "Андижон", "Қўқон-1912", "Обод" билан ўйинларда биттадан пенальтини гол урган бўлса, "Машъал"га қарши беллашувда "дубл"ини пеналти орқали киритган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

Олий лига-2017. Пенальтидан энг кўп гол урган 6 футболчи

Ла лигада бир мавсумда энг кўп очко жамғарган жамоалар ТОП-10

"Реал"ни энг кўп бошқарган 7 мураббий

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​