Олий лига доирасидаги ўзаро ўйинларда
Ads

Олий лиганинг 26-турида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Ушбу беллашув олдидан "Пахтакор" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди. 

"Бунёдкор"га қарши ўйинлар ҳамиша кескин курашлар остида кечади. Илк дербиларданоқ беллашувлар катта қизиқиш келтириб чиқарган. Бу сафар ҳам мустасно бўлмаслиги аниқ. Жамоалар совринли поғоналардан ўрин олиш ва Чемпионлар лигасига бериладиган йўлланма учун кураш олиб боришмоқда. Ўйинда дисквалификация сабабли майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ.

Олий лигада жамоалар 21 учрашувда майдонга тушишган. "Шерлар" 5 беллашувда зафар қучган, 9 ўйинда дуранг натижа қайд этилган ва 7 тўқнашувда "Бунёдкор" ғалаба қозонган. 19 гол урган "Пахтакор" дарвозасидан 25 тўп олиб чиққан. Уйдаги учрашувларда 3 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган.

Беллашувда Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Олий лигада Асимов жамоамиз иштирокидаги 15 ўйинни бошқарган. Уларда "Пахтакор" 10 ғалаба ва 1 дурангга эришиб, 4 мағлубиятга учраган. Жорий мавсум "Нефтчи" доғда қолдирилган ва "Шўртан"га имконият бой берилган учрашувларни Асимов бошқарган.

"ПАХТАКОР" – "БУНЁДКОР"

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Ёшлар таркиблари учрашуви 25 октябрь, чоршанба куни 15:00да "Жар" стадионида старт олади. Асосий жамоалар ўйини 26 октябрь, пайшанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.