Олий лига: “Навбаҳор” ўз стадионидаги ўйинга энг кўп мухлисни жалб қилиш борасида пешқадамликни бой бермаяпти

 

Хабарингиз бор, 20-22 апрель кунлари олий лига 7-тур ўйинлари ўтказилди.

3 кун бўлиб ўтган олий лига 7-тур учрашувлари бизга бир қанча кутилмаган натижаларни тақдим этди. Жумладан Жиззахда “Нефтчи” “Сўғдиёна”ни 1:0 ҳисобида таслим этиб мавсумдаги ўзининг биринчи ғалабасини нишаонлади. “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” ўз йўлида давом этмоқда. “Бунёдкор” эса Тошкентда “Динамо” билан муроса кўчасини танлади. Шу каби натижалар билан олдинроқ хабардор қилганмиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур баҳсларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан ҳам таништириб ўтади.

Еттинчи турда стадионларимизга 41641 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 5205 мухлис келди дегани. Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Пахтакор” – “Локомотив” баҳсини 1358 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди холос.

Энг кўп мухлис ҳар доимгидек Намангандаги ўйинга йиғилди. “Навбаҳор” – “Шўртан” беллашувини 12705 одам шоҳиди бўлди.  Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, “лочинлар” ўз уйларидаги ўйинларда мухлис жамғариш бўйича ҳозирча бошқа жамоаларга ўрнак бўлишмоқда.

“Қалдирғочлар”нинг бир очкога эришган баҳсга энг кам мухлис ташриф буюрди. “Бунёдкор” – “Динамо” учрашувига 705 ишқибоз келди. 7-турга келиб ўзининг дастлабки ғалабасига эришган “Нефтчи”нинг учрашувини 3351 ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борди.

Қуйида иккинчи турда қайси ўйинларга қанча мухлис жамланганлигини кўришингиз мумкин.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор) – 1:0. 12705 томошабин.

«Бухоро» (Бухоро) – «Машъал» (Муборак)– 2:2. 10572 томошабин.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод) – 3:0. 8628 томошабин.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Нефтчи» (Фарғона)– 0:1. 3351 томошабин.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий) – 0:0. 2201 томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Обод» (Тошкент)– 1:0. 2121 томошабин.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:2. 1358 томошабин.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) – 1:1. 705 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!