Ads

 

Давралар оралиғида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Олмалиқ" жамоаси ўқув-машғулотларини Беларус Минск шаҳрида давом эттиради.

Уч ҳафта давомида "Олмалиқ" Белоруссия футбол федерациясига тегишли "Футбол академияси" тураргоҳида истиқомат қилади. Машғулотлар академияга тегишли майдонларда олиб борилади.

Жамоа машғулотлар билан бирга 4та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Жамоамизнинг илк ўйини 10 июль куни Новополоцкнинг "Нафтан" жамоасига қарши ўтказилади.