"Олмалиқ" янги мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошлайди

"Олмалиқ" жамоасининг навбатдаги мавсумга тайёргарлик санаси аниқ бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

15 декабрдан олмалиқликлар илк ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда бошлашади. "Олмалиқ" аъзолари пойтахтдаги "Роҳат" меҳмонхонасида истиқомат қиладилар. 

Машғулотлар "Бунёдкор" футбол академияси майдонида ва Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси қошидаги спортзалида ташкиллаштирилади. Дастлабки йиғин декабрь ойи охиригача давом этиши кутилмоқда. Тайёргарлик жараёнида ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам режага киритилган.

Таркибдаги ўзгаришлар борасида илк йиғин бошланганда аниқлик киритилади. Навбатдаги мавсумда жамоанинг нафақат футболчилар таркиби балки мураббийлар штаби ҳам ўзгариши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!