Олмалиқда талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди
Ads

Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб янги футбол мавсуми олдидан турли тадбирлар, мухлислар билан учрашувлар ҳамда PEPSI Суперлига ўйинларига мухлисларни жалб қилиш борасида тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

Ёшларни футболга қизиқтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида кеча Олмалиқда талабалар билан учрашув ўтказилди. Профессионал футбол лигаси мухлислар билан ишлаш бўлими вакиллари томонидан АГМК клуби билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда айни пайтда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган собиқ футболчи Талъат Абибуллаев ҳам иштирок этди ва ёшларга ўз фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув давомида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этди. Якунда фаол қатнашган талабаларга совғалар улашилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
01/03/2019 13:53
борсела футболга текинга кирасила деб алдаган камида