Ольмо "Барселона"да кимлар билан бирга тўп тепиш шарафлигини айтди

  • 26 декабрь, 2024, 11:59
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Дани Ольмо нега айнан "Барселона"ни танлаганини айтди. 

"Кўк-анорранглилар" академиясидан чиққан футболчи шу йилнинг ёзида "Лейпциг"дан 60 миллион евро эвазига собиқ жамоасига қайтганди. 

"Бошқа вариантлар ҳам бор эди. Бироқ "Барселона" таклиф билан чиққанида, менда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Уйга оилам ва дўстларим олдига қайтиш орзум эди ва буни амалга оширдим. 

"Камп Ноу"да Френки (де Йонг), Роберт (Левандовски) ва Рональд (Араухо) каби ўйинчилар билан бирга тўп тепиш имкониятига эга бўлдим. Биз бир жамоамиз ва мухлисларимизга катта қувонч бағишлашимизга умид қиламиз", -
деди "Барселона" ярим ҳимоячиси. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!