“Олтин тўп” олиши керак бўлган футболчилар

Лео Месси навбатдаги “Олтин тўп”ини қўлга киритди. Бу ҳақида тортишишдан фойда йўқ. Лео жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишда давом этаверади. Лекин шундай пайтлар бўлганки, бу соврин ўзининг ҳақиқий эгаси қолиб бошқаларга насиб этган.

Қанча юлдузлар бу совринга эриша олмасдан қолди. Пушкаш, Далглиш, Хави, Иниеста. 1995 йилдан бошлаб “Роналду ва Месси” эрасигача бўлган даврда “Олтин тўп”ни баъзи сабабларга кўра ололмаган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

1995: Яри Литманен (“Аякс”)

1995 йилда нега “Олтин тўп” Европадан ташқаридаги футболчиларга насиб этмайди деган савол бўлган эди. Номзодлар кўп эди, масалан, Джорж Веа, ўша йили Чемпионлар Лигаси тўпурари ва Африкада йил футболчиси бўлган эди. Унинг ҳисобида Чемпионлар Лигасида 7 та гол бор эди. ПСЖ сафида тўп сурарди.

Бўлдими? Дунёнинг энг яхшиси бўлганмиди ўшанда? Лига 1 да ПСЖ сафида 34 та ўйинда 7 та гол урганди. Ўша йили жамоа турнир жадвалида 3-ўринда якунлаган эди мавсумни.

Франция чемпионатида олтин медуллар учун курашишни ўрнига бор кучини Чемпионлар лигасига ташлади. Лекин “Милан”га ютқазиб турганди. Италияликлар эса Луи Ван Галнинг “Аякс”ига мағлуб бўлган эди. “Аякс” сафида Летманен бор эди. У барча турнирларда 26 та гол урган эди.

Овоз бериш жараёнида у 3-ўринни эгаллади ва “Олтин тўп” насиб этмади.

1999: Рой Кин (“Манчестер Юнайтед”)

1999 йилда Ривалдо “Олтин тўп”ни ютган эди. У ҳақиқатдан ажойиб мавсумни ўтказганди, Примерада ва Америка Кубогида. Кумуш тўп Бекхемга насиб этган бўлса-да, унинг жамоадоши Рой Кин бу совринга муносиб эди.

Ўша йили Кин жамоа билан бирга треблга эришганди ва жамоасининг бир қанча муҳим ўйинларида ўзини кўрсата олган эди. Кинсиз “МЮ” Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Ювентус” тўсиғидан ўта олмасди. Демак, финал ҳам бўлмасди.

Ирланд футболчисининг имкониятини ўша финалга қатнаша олмагани пасайтириб юборди.

2000: Фернандо Редондо (“Реал”)

“Барса”дан “Реал”га ўтиши шов-шувли бўлган бўлса-да Фигу йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинганди. У ҳақиқатдан ҳам энг зўри эдими? Тўғри, у яхши футболчи эди, аммо айнан ўша мавсумда у энг зўри эмасди.

Евро-2000 да жамоасини ярим финалгача олиб борди. Чемпионатда эса “Депортиво”га имкониятни бой берди, Чемпионлар Лигасида эса “Реал” ғалаба қозонганди. У пайт Фигу Мадрид жамоасида эмасди.

Ўша мавсумда “Қироллик клуби” сардори Фернандо Редондо эди. Футболчи УЕФА версиясига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинганди. Яна “Реал”да ҳам йил футболчиси бўлган эди.

У “Реал”нинг дирижори эди. Лекин овоз беришда негадир бошқа футболчи танланди.

2001: Раул (“Реал”)

Кейинги йилда эса жуда катта муҳокамали соврин топширилиши юз беради. “Олтин тўп” Раулга эмас, ёш Майкл Оуенга берилади. Ўша пайтда Оуен “Ливерпул” билан бирга мини-треблга эришган эди. Англия Кубоги, УЕФА кубоги ва Лига Кубоги.

Ўша мавсумда Раул ўзининг энг яхши мавсумини ўтказган эди. Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси тўпурарига айланганди. “Реал” билан бирга Чемпионлар лигаси ярим финалигача борган эди, 2001 йилда эса УЕФА версиясига кўра йилнинг энг яхши футболчиси бўлган эди.

Аммо барибир соврин унга насиб этмади. Бу ҳақида Роберто Баджо гапириб ўтди: “Ким нима дейишидан қатъий назар Раул “Олтин тўп” соҳиби.” Фабио Капелло эса ҳакамлар қарорини тушунарсиз дея баҳолади.

2004: Тьерри Анри (“Арсенал”)

2004 йилда футбол оламида ғалати ишлар содир бўлди. “”Порту” Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, Греция Европа чемпионига айланди, “Валенсия” Испания чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.

Лекин ҳаммасидан ҳам кўра, “Арсенал” эътиборни тортди. Ўша мавсумда жамоа умуман мағлубиятга учрамади. Ўша пайтларда жамоа етакчиси Тьерри Анри эди.

Француз ҳужумчиси 2003/2004 йилги мавсумда 30 та гол урган эди. Аммо Франция финалга етиб бормагани, “Арсенал”нинг Чемпионлар лигасидаги инқирози унга халақит берди.

Ҳакамлар “Милан”да ўзини кўрсатган Андрей Шевченкони танлашди.

Анрининг ўзи ҳам бу соврин ҳақида ўйламаётганини гапириб ўтди. Лекин АПЛда умуман ютқазмаган, Францияда йил футболчиси бўлган, футболчилар ва мухлислар овозига кўра Англияда йил футболчиси, АПЛда “Олтин бутса”ни ютган Анрининг “Олтин тўп”ни олмаслиги ҳайратланарли ҳолат.

2006: Самуель Это’о (“Барселона”)

2006 йилда ҳакамлар Жаҳон чемпионатини ёддан чиқаришмади, шунинг учун “Олтин тўп” Италия сардори Фабио Каннаварога тақдим этилиши ҳайратланарли воқеа эмас.

Каннаваро Франс Беккенбауердан кейин биринчи ҳимоячи эди бу совринни қўлга киритган. Лекин у 33 ёшда эди ва юқори даражадаги формани ушлаб тура олмасди.

Ҳамма қайси италияликка бу совринни топшириш ҳақида бош қотираётган бир пайтда, этўо 6 ўринни эгаллади. Аммо у ўша йили энг яхшилардан эди. Роналдиньо иккаласи ўшанда дунё футболидаги энг яхши ҳужум чизиғини ташкил этишган эди.

Райкард жамоаси ўшанда Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганди. Финалда битта гол урган камерунлик футболчи УЕФА сўровномасига кўра йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлган эди.

Сентабрьда олган жароҳати туфайли 2007 йил январига қадар майдонга туша олмади. Мана шу жароҳат унинг имкониятларини пасайтириб юборди.

2007: Франческо Тотти (“Рома”)

2007 йилда “Олтин тўп”ни Кака қўлга киритди. Мана шу соврин Роналду ва Месси эрасидан олдин қўлга киритилган энг охирги “Олтин тўп” эканлиги билан ҳам ёдда қолган. Шундан сўнг кетма-кет 10 йил давомида икки гигант бошқаларга имкон беришмади.

Чемпионлар лигасини ҳисобга олмаганда, ўша мавсум Кака учун энг яхшиси эмасди. Тотти эса ўшанда 50 ўйинда 32 та гол киритиб, А сериянинг тўпурарига айланиб “Олтин бутса”ни қўлга киритганди. Ассистентлик борасида ҳам етакчилардан эди.

Ўша йили Тотти Италияда йил футболчиси бўлган эди. Лекин Чемпионлар лигасидаги чорак финалда ўз юришини тўхтатиши ва Италия терма жамоасидан кетиши унинг имкониятларини пасайтириб юборди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!