Ўзбекистоннинг Миср устидан ғалабаси хорижда қандай баҳоланди?

  • 15 ноябрь, 00:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон милли терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлажак жаҳон чемпионатида қатнашадиган тўрт терма жамоа иштирок этаётган Халқаро Ал-Айн кубоги (Al-Ain International Cup-2025) мусобақасини ғалаба билан бошлади.

Tecno

Бу мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Мирс, Кабо-Верде ва Эрон футболчилари тўп тепмоқда. Фабио Каннаваро шогирдлари биринчи учрашувда Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги Миср терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳар икки голга Остон Ўрунов муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бу ғалабасига россиялик футбол экспертлари ўз муносабатини билдирди.

Александр Троицкий, журналист:

Ўзбекистон терма жамоаси Мисрдан 2:0 ҳисобида устун келди ва Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қилаётган мусобақанинг финалига йўлланма олди. Энди ўзбеклар ҳал қилувчи баҳсда Эрон вакиллари билан ўйнайди.

Аслида ўзбекистонликлар Миср терма жамоаси устидан янада йирик ҳисобда зафар қучиши мумкин эди. Бу масалани биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиш имкони бор эжи. Дублга эришган Остон Ўрунов шедевр голини яна такрорлашга яқин келганди, бироқ дарвозабон зарбани қайтарди. Элдор Шомуродов эса, иккита қулай вазиятни барбод қилди.

Миср ҳақида нима дейиш мумкин? Улар жуда бўш ўйнади. Айниқса, ҳимояда ўйин ўхшамади. Ҳозирдан узоқни кўзлаган хулосалар чиқариб бўлмайди, лекин Фабио Каннаваро қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси Сречко Катанец даврига нисбатан  анча креатив ўйнагани, ҳужум чизиғида “иккинчи қаватда“ ишончли ҳаракат қилганини қаламга олиш зарур.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг бунақа ўйинини томоша қилиш анча мамнуният бағишлади.

Иван Карпов, инсайдер:

Остон Ўрунов беш нафар мисрлик футболчини алдаб ўтиб, гол урди. “Спартак”нинг собиқ футболчисини Африка терма жамоаси ҳимоя чизиғи учун тўхтатиб бўлмас рақибга айланди.

Ҳар икки терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўладиган  мундиалда иштирок этади.

Таъкидлаш жоизки, Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси  Al-Ain International Cup-2025 мусобақасининг финалида Эрон футболчилари билан куч синашади. Эронликлар биринчи учрашувда Кабо-Верде билан билан голсиз дуранг ўйнади ва пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон ва Эрон иштирокидаги ҳал қилувчи баҳс 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.

“Манчестер Сити” Ўзбекистон ғалабасига қандай муносабат билдирди?

Тезкор: Мисрнинг машҳур юлдузи Ўзбекистонга қарши ўйнамайдиган бўлди

Ҳусанов Муҳаммад Салоҳ билан янги дуэлга тайёрми?
Ҳусановга ким устозлик қилади?
Ўзбекистоннинг шов-шувли ғалабасига қандай муносабат бўлди?
Ўзбекистон Хорватиядан ўтоладими? Имкониятларга баҳо берилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Samarqand1122
15/11/2025 08:42
Битта маколани чайнайверманглар
&
Samarqand1122
15/11/2025 08:42
Битта маколани чайнайверманглар