"Олтин тўп" соҳиби 76 ёшида мураббий бўлди
Италиялик машҳур футболчи Жанни Ривера 76 ёшига келиб мураббийлик лицензиясини қўлга киритди. Бу ҳақда France Info нашри хабар тарқатмоқда.
Энди у А Серия клубларини бошқариш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, Ривера футболчилик фаолияти давомида "Алессандрия" ва "Милан" клубларида тўп сурган. 1969 йилда “Олтин тўп” совринини қўлга киритган. Италия терма жамоасида эса 60та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол уришга эришган ва 1968 йил Европа чемпиони бўлган.
Фикрлар