“Олтин тўп” соҳиби “Реал” захирасида ўтиришга рози бўлди
Лука Модричнинг “Реал” билан шартномаси якунланиб бормоқда. Ёши ўтиб бораётган футболчининг бошланғич таркибга кириши борган сари мураккаблашяпти.
Шунга қарамай, хорватиялик плеймейкер Мадридда қолишга қарор қилди. Модрич келаси мавсумда захира ўйинчиси бўлишга розилик берди. Шуниндек, асосий таркибга кириш учун рақобатни тўхтатмаслигини ҳам билдирди.
Модричнинг бу танловига клуб раҳбарияти ёзда Жуд Беллингем трансферини амалга оширишга уринаётгани билан боғлиқ.
37 ёшли Модричдан фарқли равишда фахрий футболчилардан Карим Бензема ва Тони Кроос асосий таркибдаги жойи кафолатланишини талаб қилмоқда.
Фикрлар