"Олтин тўп" топшириш маросимига эрта кетиб қолган Винисиус

Ла Лиганинг 11-турида "Реал" "Барселона"ни ўз майдонида қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учради. "Sofa Sore" томонидан энг паст балл тўплаган футболчилар орасида тез орада "Олтин тўп"ни қўлга киритиш кутилаётган Винисиус Жуниор ҳам бор. 

Шерикларига ўйин давомида атиги 8 та аниқ пас бера олган вингер битта жуда яхши имкониятни кўкка совурди. Ушб вазиятда у Килиан Мбаппега узатма бериши ҳам мумкин эди. 

Rasm

Шунингдек, бразилиялик 5 та уринишдан битта муваффақиятли дриблинг, 3 та офсайд ва битта сариқ карточка билан жазоланди. 

Бир неча кун олдин "Боруссия"га қарши ўйинда 3 та гол уриб, Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси учун курашда Рафиньяни енгган Винисиус "Эл-класико"да ҳам катта саҳнага чиқиши кутилганди. Аммо бундай бўлмади. 

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни "Олтин тўп" топшириш маросими бўлиб ўтади ва катта эҳтимол билан икки кунлик дам олишдан сўнг Жуниор фаолиятидаги илк марта мазкур титулни қўлга киритади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!