"Олтин Тўп" учун даъвогарларнинг якуний рўйхати эълон қилинди. Пешқадам Винисиус ҳам, Беллингем ҳам эмас

"Goal" нашрига кўра, Родри "Олтин тўп" учун асосий фаворитга айланди.

"Евро-2024" ва "Америка кубоги" якунланганидан сўнг "Goal" нашри 2024 йилда "Олтин Тўп" совринни қўлга киритиши мумкин бўлган фаворитларнинг якуний рейтингини тақдим этди.

Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингемни ортда қолдириб, рўйхат пешқадамига айланди.

Топ-20 қуйидагича кўринишда:

1. Родри (Манчестер Сити)

2. Винисиус Жуниор (Реал Мадрид)

3. Жуд Беллингем (Реал Мадрид)

4. Дани Карвахаль (Реал Мадрид)

5. Лаутаро Мартинес (Интер)

6. Тони Кроос (Реал Мадрид)

7. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Реал Мадрид)

8. Харри Кейн (Бавария)

9. Фил Фоден (Манчестер Сити)

10. Нико Уильямс (Атлетик)

11. Флориан Виртц (Байер)

12. Ламин Ямаль (Барселона)

13. Эрлинг Холанд (Манчестер Сити)

14. Эмилиано Мартинес (Астон Вилла)

15. Альваро Мората (Атлетико)

16. Лионель Месси (Интер Майами)

17. Хулиан Альварес (Манчестер Сити)

18. Дани Ольмо (РБ Лейпциг)

19. Букайо Сака (Арсенал)

20. Родриго (Реал Мадрид).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!