
"Олтин тўп" йўлидаги дуэль: Нуну Мендеш Ямал ва Дембеле ўртасидаги кураш ҳақида нималар деди?
Португалия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳимоячиси Нуну Мендеш "Олтин тўп" учун кураш ҳақида фикр билдирди. 22 ёшли футболчи Миллатлар лигаси финалида Испанияга қарши учрашувда энг яхши ўйинчи деб топилган эди. У ўйин давомида асосий фаворитлардан бири саналган Ламин Ямалга қарши самарали ҳаракат қилди.
"Ямал ва Дембеле ўртасидаги курашми? Бу борада алоҳида фикрим йўқ. Усмон билан бирга ўйнаганман, у ажойиб ўйин намойиш этган. Ламин ҳам жуда зўр мавсум ўтказди. Иккаласи ҳам ҳақиқий юқори савиядаги футболчилар.
Дембеле "Барселона"да ҳаракат қилганида кўп жароҳатлар олганди. ПСЖда нима бўлганини билмайман, лекин ҳозир у ўзини ажойиб тарзда кўрсатяпти. У нафақат яхши футболчи, балки яхши инсон ҳам. Мен унга "Олтин тўп"ни ютиб олишини тилайман ва бу йўлда унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан" – дея таъриф бериб ўтди чап қанот ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 2024/25 йилги мавсумда Лига 1, Чемпионлар лигаси ва Франция кубогида ғолиб бўлди.
Фикрлар