“Олтин тўп”га фақат шу футболчи лойиқ

“Реал” директори Эмилио Бутрагеньо жамоа ҳужумчиси Карим Бенземага УЕФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси соврини топширилганига муносабат билдирди.

- Карим Бензема каби ўйинчиларнинг борлиги футболга бахт келтиради. Мен Карим “Олтин тўп”ни олишига умид қиламан, чунки ўтган мавсумдаги ўйинидан келиб чиқиб, бу нуфузли совринга фақат у даъвогарлик қилишга лойиқ.

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлган Карло Анчелотти иқтидорли ижрочилардан жамланган таркибимизни ажойиб тарзда бошқарди. Жамоада тажриба ва ёшлик шижоати уйғунлашган. Айнан мана шу омил “Реал”га ўзи лойиқ бўлган совринларни келтирди.

Жамоамизнинг Чемпионлар лигасида 14-маротаба ғолиб чиқишига бизларни мунтазам қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиз ҳам катта ҳисса қўшди, - деди ўз вақтида “Реал” сафида порлаган Эмилио Бутрагеньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!