"Омадли тақвим". 5-сонда 3 нафар ғолиб аниқланди
Бугун SPORTS.uz интернет нашри томонидан тақдим этилаётган “Омадли тақвим” совринли ўйинининг бешинчи сони бўлиб ўтди.
Яхши биласиз, ўйинимизда иштирок этишни истаганлар 1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олиб, R ҳарфи билан танланган рақамларни “Beeline”, “Perfectum mobile” ва “Ucell” абонентлари 5454 қисқа рақамига, “Uzmobile” абонентлари 1424 қисқа рақамига, “UMS” компанияси фойдаланувчилари эса 77777 қисқа рақамига СМС тарзида жўнатишлари талаб этилар эди.
Ғолиб тасодифий рақамлар генератори орқали аниқлаб олинади. Унга кўра, генератор ўйинимизнинг бешинчи сонида дастлабки рақам сифатида 24 рақамини танлади. Иштирокчиларимиз орасида 35 535 нафар абонент мазкур рақамни тўғри топишди.
Генератор иккинчи рақам сифатида 18 сонини танлади ва мазкур икки рақамни топган иштирокчилар сони кескин даражада (3504 нафaр) пасайди.
Учинчи рақам сифатида тасодифий рақамлар генератори 24 сонини танлади. Аммо яхши биласизки, ўйинимиз шартларига кўра, "Омадли тақвим"нинг бир сонида айнан қандайдир бир рақамнинг такрорланиши мумкин эмас. Шу боис, учинчи рақам қайта ўйналди ва генератор бизга 25 рақамини тақдим этди.
Эътиборлиси, тўртинчи рақам сифатида генератор 19 ни танлади ва бизда бош совринлар - iPhone X, ноутбук, телевизор ва газ плитасига даъвогарлар сони 5 тани ташкил этди.
Бешинчи рақамни танлаш учун бизга яна тасодифий рақамлар генератори ёрдамга келди ва бу сафар мазкур дастур 11 рақамини тақдим этди. Бош соврин учун даъвогарлик қилган 5 иштирокчининг бирортаси бешинчи рақам - 11 ни тўғри топа билмади. Шундан сўнг афсуски, бош совринларга даъвогарлар қолмади.
Олтинчи рақам сифатида эса генератор 21 рақамини танлади ва бизда 24, 18, 25, 19, 11, ва 21 рақамларининг 5 тасини тўғри топган иштирокчилар сони 3 тани ташкил этди
Яхши биласиз, “Омадли тақвим” совринли ўйини қоидаларига кўра, 5 та рақамни тўғри топган иштирокчига Redmi 6A смартфони тақдим этилади, бироқ бундай иштирокчилар сони биттадан ортиқни ташкил этса, юқорида номи тилга олинган смартфон қиймати ғолиблар ўртасида тенг тақсимланади. Шундай экан, тўртинчи сонимизда 3 нафар иштирокчи пул мукофотига эга чиқишди.
Тасодифий рақамлар генератори танлаган рақамлар кетма-кетлиги: 24, 18, 25, 19, 11, 21.
Фикрлар